Бугун 8 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби: "Қирғизистон-Ўзбекистон-Тожикистон келишуви тарихий муҳим воқеа"

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби: "Қирғизистон-Ўзбекистон-Тожикистон келишуви тарихий муҳим воқеа"

Қирғизистон-Ўзбекистон-Тожикистон келишуви минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тарихий аҳамияти жиҳатидан муҳим воқеадир.

Бу фикрлар Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) бош котиби Кубаничбек Ўмуралиевнинг баёнотида келтирилган.

Ташкилот бош котибининг баёноти бугун Хўжандда бўлиб ўтган Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон давлат раҳбарларининг уч томонлама саммити ҳамда ушбу давлатларнинг давлат чегараларини туташтириш тўғрисидаги битим имзоланиши муносабати билан айтилди.

Таъкидланишича, биринчи уч томонлама саммит минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда барқарорлик ва фаровонликка кўмаклашишда бурилиш нуқтаси бўлди.

Ўмуралиев, шунингдек, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари давлат чегараларининг туташуви тўғрисидаги тарихий Битимнинг имзоланиши давлат раҳбарларининг очиқ мулоқот ва конструктив ҳамкорлик масаласида кўрсатган қатъияти рамзи эканини таъкидлади: “Бу қадамлар ҳам мураккаб масалаларни дипломатия ва ўзаро тушуниш йўли билан ҳал этишнинг муҳим намунасидир”.

ТДТ Бош котиби уч қардош давлатнинг минтақавий шерикликни чуқурлаштириш, умумий тинчлик, хавфсизлик ва иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш борасидаги қатъиятини юқори баҳолади ва ТДТ туркий давлатлар ва қўшни давлатлар ўртасидаги бирлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Киритилди: 21:44 31.03.2025. Ўқилди: 861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!