Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Туркистон жадидчилик ҳаракати асосчисининг таваллуд куни нишонланади

Туркистон жадидчилик ҳаракати асосчисининг таваллуд куни нишонланади

Президент қарорига кўра, 2025 йилда Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланиши белгиланган.

Шунингдек, чора-тадбирлар дастури тасдиқланган бўлиб, унда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилиши кўзда тутилган:

▪️мутафаккир адибнинг “Танланган асарлар” тўплами, унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий-оммабоп китобларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

▪️2025 йил октябрь ойида “Маҳмудхўжа Беҳбудий мероси ва жадидлик ҳаракатини ўрганишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилиш;

▪️2025 йил ноябрь ойида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тантанали адабий-маърифий хотира кечасини ўтказиш.

Киритилди: 11:20 19.01.2025. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!