Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Турк сериаллари юлдузлари ҳибсга олинди: Истанбулда машҳурлар иштирокида гиёҳвандлик можароси

Турк сериаллари юлдузлари ҳибсга олинди: Истанбулда машҳурлар иштирокида гиёҳвандлик можароси

Истанбулда гиёҳвандлик воситаларига қарши кураш операцияси доирасида кино ва шоу-бизнеснинг 16 нафар юлдузи қўлга олинди, дея хабар беради «TRT Haber» телеканали Баклиркўй тумани бош прокуратурасига таяниб.

Қўлга олинганлар орасида «Оила», «Тўлқин», «Шоҳмарон», «Раҳмат, навбатдагиси» сериаллари орқали машҳур бўлган актриса ва модель Серенай Сарикая, шунингдек, «Қизилча шарбати» сериалида суратга тушган Фейза Живелек ҳам бор.

Бундан ташқари, хонандалар Мабел Матиз ва Беркай Шаҳин ҳам ҳибсга олинган.

Улар гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш, сақлаш ва тарқатишда гумон қилинмоқда.

Киритилди: Бугун 19:18. Ўқилди: 243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!