Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Путин ва Си Цзиньпин учрашувининг асосий натижалари маълум бўлди

Путин ва Си Цзиньпин учрашувининг асосий натижалари маълум бўлди

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пекиндаги учрашуви доирасида 44 та ҳужжат имзоланди. Мутахассислар фикрича, бу Россия—Хитой муносабатларида янги босқични бошлаб бериши мумкин.

Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети доценти, сиёсатшунос Павел Данилиннинг таъкидлашича, музокаралар давомида имзоланган стратегик ҳужжатлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Унинг сўзларига кўра, “Яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома”нинг узайтирилиши Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очмоқда.

Эксперт, шунингдек, Владимир Путин ва Си Цзиньпин бугунги мураккаб геосиёсий вазиятда барқарорлик ва олдиндан башорат қилинадиган сиёсатни таъминлашга қодир эканини таъкидлади.

Киритилди: 21:25 20.05.2026. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!