Туркия қуролли кучлари томонидан Сурия шимолида олиб борилган аксилтеррор операцияси натижасида ПКК гуруҳининг 12 нафар жангариси зарарсизлантирилди.
Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Сурия шимолидаги «Фират қалқони» ва «Зайтун новдаси» амалиётлари ҳудудларида терроризмга қарши кураш чоралари кўрилган.