Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Турк профессори: Асосий зилзила ҳали олдинда

Турк профессори: Асосий зилзила ҳали олдинда

Истанбул техника университети зилзилалар бўйича мутахассиси, профессор Нажи Гўрур ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилган янги баёнотида Истанбулда кутилаётган катта зилзила ҳали содир бўлмаганини маълум қилди.

У Мармар денгизидаги Қумбурғоз эпицентри чизиғи атрофида турли кучдаги кўплаб зилзилалар юз бераётганини, аммо уларнинг ҳеч бири йирик эмаслигини таъкидлади.

"Асосий зилзила янада кучлироқ бўлиб, 7 баллдан ошади. Зилзилалар масаласи шунчалик муҳимки, у ҳақда фақат зилзилалар пайтидагина эмас, доимо гапириш керак. Ҳатто зилзила бўлмаётган пайтда ҳам маслаҳатлашиб, чоралар кўриш лозим. Аввало ҳукумат, сўнгра маҳаллий ҳокимиятлар ва халқ биргаликда шаҳарни зилзилага тайёрлаши зарур. Шаҳарни зилзилага тайёрлаш — бу шунчаки шаҳарни ўзгартириш ёки янги бинолар қуриш дегани эмас. Зилзилага бардошли шаҳар барпо этиш эса мутлақо бошқа масала," - деди Нажи Гўрур.

Киритилди: 21:03 23.04.2025. Ўқилди: 1841 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!