Президентнинг «Туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Энг муҳим янгиликлар:
1️⃣ «Tax Free» нақд пулда: 2026 йилдан сайёҳлар ҚҚС суммасини чегарада нақд кўринишда қайтариб олиши мумкин.
2️⃣ Транспорт: Туристик шаҳарлар ўртасида қатнов вақти 3 баробарга қисқаради.
3️⃣ Кадрлар: Самарқандда БМТ шафелигида Халқаро туризм академияси очилади.
4️⃣ Ижара: Уй ва дала ҳовлиларни сайёҳларга ижарага бериш соддалаштирилади.
5️⃣ Мақсад: 2030 йилга бориб йилига 20 млн сайёҳ ва минглаб янги иш ўринлари яратилади.
Бу ислоҳотлар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган. Меҳмонхона, транспорт ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланиши аҳоли даромадини ошириб, турмуш даражасини юксалтиради. Инфратузилмага киритилаётган инвестициялар эса нафақат сайёҳлар, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам қулай шароитлар яратади.