Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

A A A
Туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

Туризм жаҳон иқтисодиётида юқори даромадли ва жадал ривожланиб борувчи соҳалардан ҳисобланиб, халқаро ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин эгалламоқда.

Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашиб, соҳада ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.

Элчи сўнги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳаси кенг ривож топиб бораётганлигини эътироф этиб, республикадаги MICE-туризм имкониятларига алоҳида эътибор қаратди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 16 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (YUNVTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида туризм соҳаси жаҳон иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган ва истиқболли тармоқларидан бири эканини қайд этиб, иқлим ўзгаришлари тобора кучайиб бораётган даврда “яшил” туризмни ривожлантириш бўйича халқаро Ҳаракатлар дастурини қабул қилиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб эканлигига урғу берган эди.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотига кўра, Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник иштирокидаги учрашувда томонлар “яшил” туризмни ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ва ҳудудлар салоҳиятини ошириш юзасидан қатор таклифларни кўриб чиқди.

Киритилди: 17:14 16.01.2024. Ўқилди: 1001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!