Турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси контракт бўйича хизмат қилаётган, турар жой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибига кирувчи шахсларга амалдаги сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно) қуйидаги миқдорда тўланиши белгиланган:
🔹Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4 бараваригача;
🔹Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3 бараваригача;
🔹бошқа шаҳарлар, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг 2 бараваригача.
👨👨👧👧 Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (ҳарбий хизматчининг ўзини ҳисобламаган ҳолда) ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.
📌Бунда ҳарбий хизматчининг ҳарбий хизматни ўташ жойига келган оила аъзолари: хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади.