Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тўқаев BRICS’га аъзо бўлмаслик сабабини очиқлади

Тўқаев BRICS’га аъзо бўлмаслик сабабини очиқлади

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат нега BRICS’га аъзо бўлмаганини тушунтириб берди. Бу ҳақда у “Al Jazeera”га берган интервьюсида сўз очди.

Тўқаевга кўра, у жуда прагматик қарашга эга ва BRICS доирасида доимий тузилмалар мавжуд эмаслигини кўрмоқда. Ташкилотда низом ҳам, котибият ҳам, дастурлар ҳам йўқ.

“Биз BRICS’да кузатувчи давлат сифатида рўйхатга олинганмиз ва менимча, бу етарли. Аввало, бу ерда ташкилотнинг самарасизлиги ёки самарадорлиги ҳақида гап кетмоқда. Ҳа, йирик давлатлар бор, ўрта миқёсдаги давлатлар бор, кичик давлатлар ҳам бор, ҳар бир халқаро ташкилотда шундай. Биз BRICS’да кузатувчи бўламиз, кейин эса вақт кўрсатади”, деган мамлакат раҳбари.

Киритилди: 19:45 31.05.2025. Ўқилди: 582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!