Сўнгги вақтларда Россия Федерациясининг турли шаҳарларидан Ўзбекистонга автобус қатновлари орқали қайтаётган йўловчилар орасида ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган нотўғри ва ёлғон маълумотларга алданиб қолиш билан боғлиқ ҳолатлар кўпайиб бораётганлиги кузатилмоқда.
Аксарият ҳолларда фирибгарлар “Uzautotrans сервиcе” МЧЖ брендидан фойдаланиб, Тошкент шаҳрига амалга оширилаётган қатновлар тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларда оммавий равишда ёлғон маълумотларни тарқатишмоқда.
Фуқаролар ишончини қозонган фирибгарлар аслида “Uzautotrans сервиcе” МЧЖ корхонасига тегишли бўлмаган рейсларга амалдаги нархлардан кўра бир неча баробар қимматга чипталарни пуллашмоқда. Натижада алданган фуқаролар тегишли талабларга жавоб бермайдиган номаълум ташувчилар хизматидан фойдаланишга мажбур бўлишмоқда.
Шу ўринда мамлакатимиз фуқароларидан “Uzautotrans сервиcе” МЧЖ корхонасининг Россия Федерациясидан Ўзбекистонга амалга ошираётган қатновлари учун чипталарни тегишли автовокзал кассаларидан, шунингдек, https://busnovoyas.ru/news/101 ва https://e-traffic.ru/auth/login сайтлари орқали онлайн харид қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган турли реклама роликларига ишониб, бегона шахсларга паспорт маълумотларингизни ташлаб берманг ҳамда карта рақамларига пул ўтказмаларини амалга оширмасликларингизни сўраб қоламиз.
“Uzautotrans сервиcе” МЧЖ расмий вакиллари телефон рақамлари орқали чипта нархлари ва қатнов жадвали тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотларни текширинг.
Тел: + 998 (94) 131-99-99
Тел: +89251084999 Россия.