Транс-аёллар ҳақиқий “аёл” эмас. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер фикр билдирди.
Буюк Британияда гендер идентификацияси масалалари бўйича қизғин баҳслар давом этмоқда. Яқинда Буюк Британия Олий суди туғилганида эркак бўлган, аммо ўзини “аёл” деб ҳисобловчи шахсларни ҳуқуқий жиҳатдан “аёл” деб ҳисоблаб бўлмаслиги ҳақида қарор чиқарган эди.
Мамлакат бош вазири Кир Стармер бу масалада “аниқлик киритгани учун” судга миннатдорчилик билдирди.
Даунинг-стрит томонидан тарқатилган баёнотда қайд этилишича, ҳукумат раҳбари эндиликда транс-аёлларни “аёл” сифатида тан олмайди.