Россия Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга уринишларига қарши. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув якунлари бўйича брифингда маълум қилди, деб хабар беради “Lenta.ru” мухбири.
“Биз ҳамкорлик жараёнларини сиёсийлаштиришга, у ёки бу гуруҳ мамлакатларнинг ушбу ва бошқа геосиёсий маконларда ҳукмронлик ўрнатишга уринишлари билан боғлиқ мафкуравий элементларнинг киритилишига мутлақо қаршимиз”, — деди Россия ТИВ раҳбари.