Краснодардаги комендатура ҳудудида сақланаётган ҳарбий хизматчилар оғир шароитларда яшашга мажбур: улар кўчада туришга маҳкум, улар орасида ногиронлар ҳам бор.
Бу ҳақда Астрага ҳарбийлардан бирининг рафиқаси, шунингдек, яна икки аскарнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат хабар берган. Аёлнинг таъкидлашича, куни кеча лагерда коррупция сабабли ғалаён кўтарилган: раҳбарият бир неча ушлаб турилганларни пул эвазига қўйиб юборган, улар эса белгиланган вақтда қайтмаганлиги боис, қолганлар орасида норозилик уйғонган.
"Кеча воқеа содир бўлди, чунки уларнинг баъзиларини пул эвазига қўйиб юборишди. Улар ўз вақтида қайтишмади. Шунда йигитлар исён кўтаришди. Қандай асосда пули борларни қўйиб юборишяпти? Бизда, масалан, пул йўқ. Аммо бизнинг бу ерда бўлишга ҳаққимиз йўқ. Аниқроғи, биз, эрим, уйда бўлиши керак. Шунинг учун улар раҳбариятга ҳужум қила бошлашди, Нега унда бизни қўйиб юбормаяпсизлар? деб," - деди Олга (исми ўзгартирилган). Унинг айтишича, чодирли лагерда ҳатто соғлиғи туфайли ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганлар ҳам сақланмоқда: "Баъзилари умуман Д тоифасига эга, кимнингдир кўзи, кимнингдир оёқ-қўллари йўқ."