Бугун 11 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трампнинг қарори Украина учун фожиали оқибатларга олиб келди

Трампнинг қарори Украина учун фожиали оқибатларга олиб келди

Трампнинг қарори Украинанинг Курск вилоятидаги мағлубиятига сабаб бўлди.

Politico нашрининг ёзишича, АҚШ разведка маълумотларидан маҳрум бўлиш Украина Қуролли Кучларининг (УҚК) Курск вилоятидаги муваффақиятсизликларининг асосий сабабчиси бўлди.

Нашр маълумотларига кўра, Америка томонидан маълумотлар етказиб беришнинг тўхтатилиши натижасида Россия минтақада устунликка эришди ва бу унга ёриб ўтишга имкон берди. Мақола муаллифи таъкидлашича, маълумотлар етишмаслиги Украина ҳарбийларининг жанговар руҳига салбий таъсир кўрсатиши билан бирга, жиддий йўқотишларга ҳам олиб келиши мумкин.

Politico хабар беришича, Украина томони ўз Қуролли Кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими самарадорлиги пасайганини қайд этмоқда. Таъкидланишича, разведка маълумотлари чеклангандан сўнг, Украина томони Россиянинг фақат ярми ракеталар ва дронларини йўқ қилишга муваффақ бўлган.

3 март куни АҚШ президенти Доналд Трамп Украинага кўрсатилаётган барча ҳарбий ёрдамни, жумладан, аллақачон йўлга чиқарилган ёрдамни ҳам тўхтатиш ҳақида фармойиш берди. 5 мартда эса бу қарор разведка маълумотлари ва сунъий йўлдош тасвирларига ҳам тааллуқли экани маълум бўлди. Натижада, Киевдаги ҳарбий штабда бундай маълумотларни қабул қилиш ва қайта ишлашда ёрдам кўрсатган барча ғарблик мутахассислар Украинани тарк этди.

Киритилди: 23:36 10.03.2025. Ўқилди: 2927 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!