Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Савдо уруши қизимоқда: АҚШ билан савдо урушида Хитойнинг "кучли ва арзон воситаси" нима эканлиги очиқланди

Савдо уруши қизимоқда: АҚШ билан савдо урушида Хитойнинг "кучли ва арзон воситаси" нима эканлиги очиқланди

Хитойнинг АҚШдан келтирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қўшимча божлари кучга кирди. 10 мартдан бошлаб импорт қилинадиган товуқ гўшти, буғдой, маккажўхори ва пахтага 15 фоиз, жўхори, соя, чўчқа гўшти, мол гўшти, мева-сабзавот ва сут маҳсулотларига 10 фоизлик тарифлар амал қила бошлайди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Хитойнинг бож чоралари АҚШнинг Хитой товарларига божларни 10 фоиздан 20 фоизгача ошириш қарорига жавобан қўлланилди. Президент Доналд Трамп солиққа тортиш сабабларини Хитойнинг гиёҳванд моддалар, жумладан фентанил контрабандаси ўсишига "тегишли чоралар кўрмагани" деб изоҳлади. Худди шу сабабга кўра, бир ой олдин барча Хитой маҳсулотларига дастлабки 10 фоизлик божлар жорий этилганди. Хитой бу чораларга қарши Жаҳон савдо ташкилотида эътироз билдирмоқда.

Bloomberg таъкидлашича, Хитой ҳукуматининг АҚШга қарши курашда айнан озиқ-овқатдан фойдаланиш қарори мамлакатнинг "қишлоқ хўжалиги мустақиллигини" ошириш стратегияси муваффақиятли эканлигини кўрсатади. Агентлик Хитойнинг чораларини савдо урушидаги "кучли ва арзон восита" деб баҳолади.

Шу билан бирга, агентлик хабар қилишича, Хитой бозорида битта "ижобий жиҳат" ҳам бор - озиқ-овқат маҳсулотлари мўл-кўллиги, бунга, жумладан, рекорд даражадаги ғалла ҳосили туфайли эришилди. 2024 йилда Хитойда дон ишлаб чиқариш ҳажми 706,5 миллион тоннани ташкил этиб, бу 2023 йилга нисбатан 1,6 фоиз кўп бўлди.

Киритилди: 22:36 10.03.2025. Ўқилди: 2213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!