Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Курск вилоятидаги украиналик ҳарбийларнинг ҳаракатига изоҳ берди

Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Курск вилоятидаги украиналик ҳарбийларнинг ҳаракатига изоҳ берди

"Бўлинмалар ўз вақтида манёвр қилиб, қулай мудофаа чизиқларига ўтмоқда", — дея аниқлик киритди Олександр Сирский.

Шу билан бирга, у Курск вилоятида Украина Қуролли Кучларининг қуршовга олиниши хавфи йўқлигини ва "Суми вилоятининг Курск билан чегарасидаги вазият Украина мудофаа кучлари назоратида" эканини таъкидлади.

Сирскийнинг сўзларига кўра, айрим россиялик диверсия-ҳужум гуруҳлари ва кичик пиёда бўлинмалари Украина ҳудудига киришга уринмоқда, лекин улар ўт очиш воситалари ёрдамида йўқ қилинмоқда. Шунингдек, ушбу ҳудудда Украина Қуролли Кучлари гуруҳини "зарур куч ва қурилмалар, жумладан, электрон уруш воситалари ва дронлар билан" кучайтиришга қарор қилинган.

Киритилди: 22:25 10.03.2025. Ўқилди: 3149 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!