Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Bild таҳлилчиси: Россия қувурлари хавфли. Уларни портлатиш керак!

Bild таҳлилчиси: Россия қувурлари хавфли. Уларни портлатиш керак!

Германияда Россия қувурларини портлатиш таклифи билдирилди.

Германиянинг Bild нашри ҳарбий таҳлилчиси Юлиан Рёпке Россиядан Европа Иттифоқига олиб борувчи барча қувурларни портлатишни таклиф этди. Рёпкенинг фикрича, Россия бу қувурлардан Ғарб мамлакатларига бостириб кириш ва у ерларга қўшин ташиш учун фойдаланади.

"Россия бу қувурлардан аскарлар ва қурол-яроғларни Ғарбга ўтказиш учун фойдаланмоқда. Бу кўчма маънода эмас, балки асл маънода," - дея таҳлилчи Х ижтимоий тармоғида ёзди.

Бундай баёнотларга Россиянинг Курск вилоятидаги операцияси ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлди. У ерда ҳарбийлар Украина Қуролли Кучлари жангчиларининг орқа томонига чиқиш учун магистраль қувурдан фойдаланишган.

Киритилди: 23:24 10.03.2025. Ўқилди: 2784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!