Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трампнинг миллатга мурожаати: 2025 йилдаги инвестициялар ва АҚШ ютуқлари

Трампнинг миллатга мурожаати: 2025 йилдаги инвестициялар ва АҚШ ютуқлари

АҚШ президенти Дональд Трамп иккинчи президентлик муддатининг биринчи йили якунларига бағишланган миллатга мурожаатида иқтисодий ислоҳотлар ва чегара хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратди.

Оқ уйдан жонли эфирда намойиш этилган нутқда Трамп ўз маъмурияти иқтисодиётни «соғломлаштириш» ва инфляцияни тўхтатишга қаратилган қатъий чоралар кўрганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, маошлар ўсмоқда, нархлар пасаймоқда ва АҚШ жаҳонда яна обрўли давлатга айланмоқда.

Президент мамлакатга 18 трлн доллар миқдорида рекорд инвестиция жалб этилгани, янги иш ўринларининг барчаси хусусий секторда яратилгани ва бу ютуқларда бож тарифлари муҳим роль ўйнаганини билдирди.

Трамп Рождество арафасида 1,4 миллиондан ортиқ ҳарбий хизматчига 1776 доллар миқдорида мукофот пули тўланишини ҳам эълон қилди.

Чегара хавфсизлиги масаласида у ноқонуний миграция деярли нолга туширилганини, наркотиклар контрабандаси эса 94 фоизга қисқарганини айтди.

Ташқи сиёсат бўйича қисқача тўхталар экан, Трамп Ғазода ўт очиш тўхтатилганини ва Яқин Шарқда тинчликка ҳисса қўшилганини қайд этди.

Киритилди: 15:53 18.12.2025. Ўқилди: 225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!