Truth Social ижтимоий тармоғини бошқарадиган Trump Media & Technology Group (DJT) акциялари 6 ноябрь, чоршанба куни NASDAQ премаркети савдоларида 62,02% га ошиб, 54,99 долларни ташкил этди. Биржа маълумотлари шундан далолат беради.
Акцияларининг назорат пакети Доналд Трампга тегишли бўлган медиахолдинг акцияларига талаб АҚШдаги президентлик сайловлари натижалари фонида ошди.