АҚШ президенти Дональд Трамп агар Теҳрон ўз ядровий ёнилғи захираларини топширишга рози бўлса, Қўшма Штатлар Эрондан олинган юқори даражада бойитилган уранни йўқ қилиши мумкинлигини маълум қилди.
«Катта эҳтимол билан, биз уни қўлга киритганимиздан кейин йўқ қиламиз, аммо уларнинг (Эроннинг) бунга эгалик қилишига йўл қўймаймиз», — деди Трамп.