Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трампнинг бўлажaк маъмурияти Зеленскийдан бор диққатини босиб олинган ҳудудларни озод қилишга эмас, тинчликка эришишга қаратишни сўрайди

Трампнинг бўлажaк маъмурияти Зеленскийдан бор диққатини босиб олинган ҳудудларни озод қилишга эмас, тинчликка эришишга қаратишни сўрайди

Бу ҳақда АҚШнинг сайланган президенти маслаҳатчиси Браян Ланза маълум қилди.

"Агар президент Зеленский музокаралар столига ўтирса ва Украина Қримни қайтариб олсагина тинчлик ўрнатилиши мумкинлигини айтса, у бизга мақсади жиддий эмаслигини кўрсатади. Президент Зеленский учун янгилик бор: Қрим энди йўқ", — дея фикр билдирди Ланза.

Ланза Россия томонидан босиб олинган бошқа ҳудудларни тилга олмади, лекин 2014 йилда аннекция қилинган Қримни қайта эгаллаш ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва АҚШнинг мақсади бу эмаслигини таъкидлади.

Тинчлик ва қотилликларни тўхтатиш АҚШнинг устувор йўналиши. Бўлажак президент Трамп маъмурияти Киевнинг "дунёдаги вазиятга реал қараши"га эришмоқчи.

Ланза Трампнинг 2016 йилги президентлик кампаниясида катта маслаҳатчи бўлган. BBC маълумотларига кўра, у 2018 йилда Қўшма Штатлар санкцияларини бекор қилишга уринган Олег Дерипаска манфаатларини лобби қилишда айбланган.

Киритилди: 21:07 09.11.2024. Ўқилди: 796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!