Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трампнинг атрофидагилар унга Путин тўлиқ ўт очишни тўхтатишга рози бўлмагунча қўнғироқ қилмасликни тавсия қилди

Трампнинг атрофидагилар унга Путин тўлиқ ўт очишни тўхтатишга рози бўлмагунча қўнғироқ қилмасликни тавсия қилди

Бу ҳақда NBC News маълум қилди.

"Ҳозирча АҚШ ва Россия президентлари ўртасида ҳеч қандай музокаралар режалаштирилмаган", — деб хабар берди NBC News телеканалининг Оқ уйдаги икки манбаси.

Уларнинг сўзларига кўра, Трамп кутилмаганда Путин билан гаплашишга қарор қилиши мумкин. Бироқ NBC News суҳбатдошларининг таъкидлашича, унга Путин Россия-Украина урушида тўлиқ ўт очишни тўхтатишга розилиги ҳақида Оқ уйга хабар бермагунча қўнғироқ қилмаслик тавсия қилинган.

Трамп 30 март куни Путин билан шу ҳафта гаплашмоқчи эканини айтган эди.

3 апрел куни Россия президентининг хорижий давлатлар билан инвестицион-иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Кирилл Дмитриев Оқ уй вакиллари ва АҚШнинг республикачи сенаторлари билан учрашув ўтказди.

NBC News манбаларига кўра, бу учрашувларда Украинадаги урушни тўхтатиш шартлари ва Путиннинг талаблари муҳокама қилинган. Бироқ Трамп ушбу музокараларда иштирок этганми ёки йўқми — бу номаълумлигича қолмоқда.

Киритилди: 11:31 04.04.2025. Ўқилди: 1133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!