Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трампнинг ақлий салоҳияти ва хулқ-атвори АҚШ аҳолисини хавотирга солмоқда

Трампнинг ақлий салоҳияти ва хулқ-атвори АҚШ аҳолисини хавотирга солмоқда

Reuters/Ipsos томонидан ўтказилган сўровномага кўра, кўплаб америкаликлар Эрон билан уруш ва Рим папаси Лев ХIV билан кескинлик фонида Трампнинг хулқ-атвори, руҳий ҳолати ва зеҳниятига шубҳа билан қарамоқда.

Америкаликларнинг атиги 36 фоизи Трампнинг фаолиятини маъқуллайди. Президентнинг энг юқори рейтинги 47 фоиз бўлган. Бу кўрсаткич у 2025 йил 20 январда лавозимига киришганидан кўп ўтмай қайд этилганди.

Қайд этилишича, кўплаб америкаликлар, жумладан, Трамп аъзо бўлган Республикачилар партиясининг айрим вакиллари ҳам 79 ёшли президентнинг темпераменти ва ақлий қобилиятидан хавотир билдирган. Бунга унинг бир қатор кескин чиқишлари сабаб бўлган.

Фақатгина 26 фоиз америкалик Трампни вазмин деб ҳисоблайди. Республикачиларнинг бу борадаги фикри иккига бўлинган: 53 фоизи уни вазмин деса, 46 фоизи аксинча фикрда. Демократларнинг фақат 7 фоизи Трампни босиқ деб билади.

Бундан ташқари, америкаликларнинг 51 фоизи Трампнинг ақлий ўткирлиги 2025 йилга нисбатан ёмонлашганини айтди.

Трампнинг инфляция бўйича кўраётган чораларини америкаликларнинг атиги 26 фоизи маъқуллади. Бу у учун энг паст кўрсаткичдир.

Шунингдек, респондентларнинг атиги 26 фоизи Эрондаги ҳарбий ҳаракатлар ўз харажатларига арзийди, деб ҳисоблайди. Атиги 25 фоиз киши Эронга берилган зарбалар Американи хавфсизроқ қилади, деган фикрда. Америкаликларнинг 16 фоизи АҚШнинг NATO'дан чиқишини қўллаб-қувватлади (Трамп ушбу ташкилотдан чиқиш билан таҳдид қилган эди).

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!