Бугун 6 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трампга нохуш сюрприз тайёрланди

Трампга нохуш сюрприз тайёрланди

Демократ қонунчилар АҚШ президенти Доналд Трампнинг бугун, 4 март куни Конгресс олдида сўзлайдиган нутқига қарши норозилик билдиришнинг турли усулларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Ахиос нашрга Вакиллар палатасининг бир нечта демократлари маълум қилди.

"Биз ҳаммамиз бу одатий ҳол эмаслигини тан оламиз ва норозилигимизни ифодалаш йўлини топишни истаймиз," - деди демократлардан бири нашрга.

Конгресс ичида ҳам, ташқарисида ҳам демократлар ўртасида намойишнинг қайси шакли энг мақбул ва таъсирчан бўлиши борасида кенг кўламли фикр келишмовчиликлари мавжуд.

Таъкидланишича, баъзи қонун чиқарувчилар Трампнинг нутқи учун реквизитлар тайёрламоқда: плакатлар, тухумлар ёки бўш тухум лотоклари (АҚШда тухум нархининг ошишига ишора), чўнтак конституциялари (Трамп Конституцияни бузаётганига ишора), шунингдек, хлопушкалар ва қизил карточкалар.

Бундан ташқари, демократлар норозилик билдирувчиларга Украина байроғи рангидаги бўйинбоғлар тарқатилиши мумкинлигини айтишди.

Киритилди: 20:17 04.03.2025. Ўқилди: 1747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!