«Мен уни Ф. Т. Барнум деб атайман», — деди Трамп.
Шунингдек, Америка президенти собиқ президент Жо Байден маъмурияти Зеленскийга катта миқдорда қурол-яроғ бергани, бироқ бунинг учун ундан ҳақ тўлашни талаб қилмаганини таъкидлади.
Финеас Тейлор Барнум XIX асрда яшаган америкалик тадбиркор ва шоумен бўлиб, оммавий кўнгилочар томошалар саноатининг асосчиларидан бири ҳисобланади. У шов-шувли кўргазмалар ва машҳур сайёр цирк ташкилотчиси сифатида танилган.