Бугун 16 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Қўнғиротда автофалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Қўнғиротда автофалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Фуқаро Е.Т. ўзига тегишли “COBALT” русумли автотранспорт воситасини Қўнғирот тумани, Нукус кўчасида бошқариб келаётганида, фуқаро А.Ю.нинг бошқарувидаги “KIA” русумли автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида, ушбу автомашина билан тўқнашиб, унга 54 млн. сўм моддий зарар етказган.

Етказилган зарарларни ҳуқуқбузардан ундириш ҳақида Жиноят ишлари бўйича Шуманай туман суди томонидан 2026 йил 23 июль куни қарор чиқарилган.

Ушбу қарорга асосан чиқарилган ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, қарздорнинг номидаги 2 та автомашинага тақиқ ўрнатилган ҳамда ижро ҳужжати талабини бажармаслик қўшимча ундирувларга сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантириш берилган.

Шунинг натижасида, ундирувчи Бюронинг Нукус шаҳар бўлимига келиб, етказилган 54 млн. сўм зарарларни тўлиғи билан олганлигини билдирган.

Киритилди: 19:06 15.10.2026. Ўқилди: 678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!