АҚШ президенти Дональд Трамп Украина президенти Владимир Зеленский Россия-Украина можаросини Қримдан воз кечиш ва мамлакатнинг НАТОга кириш ғоясидан деярли дарҳол ҳал этиши мумкинлигини айтди.
Бу ҳақда Америка етакчиси Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.
"Украина президенти Зеленский истаса, Россия билан урушни деярли дарҳол тугатиши ёки жангни давом эттириши мумкин. Ҳаммаси қандай бошланганини эсланг. Қрим Обама қўл остида (12 йил аввал, бирорта ҳам ўқ узилмаган) қайтарилмаган ва Украина НАТОга қўшилмаган. Баъзи нарсалар ҳеч қачон ўзгармайди", - дейилади Трампнинг постида.