Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп юқори ёқилғи нархлари фонида АҚШ нефть саноатини қўллаб-қувватлаш учун Корея уруши даврида қабул қилинган қонунни қўллади

Трамп юқори ёқилғи нархлари фонида АҚШ нефть саноатини қўллаб-қувватлаш учун Корея уруши даврида қабул қилинган қонунни қўллади

АҚШ президенти Дональд Трамп ёқилғи нархлари юқорилигини ҳисобга олган ҳолда, Америка нефть саноатини қўллаб-қувватлаш мақсадида Корея уруши (1950–1953) даврида қабул қилинган ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқариш тўғрисидаги қонунни қўллади.

Бу ҳақда Оқ уй томонидан эълон қилинган давлат раҳбари меморандумида маълум қилинган.

Трамп нефть қазиб олиш, уни қайта ишлаш ва ушбу соҳалар билан боғлиқ фаолиятни миллий мудофаа учун зарур деб эълон қилди.

«Мамлакат ичида нефть қазиб олиш, уни қайта ишлаш ва логистика соҳаларидаги имкониятлар, жумладан, нефть қидируви ва қазиб олиш, транспорт қувурлари, сақлаш омборлари ҳамда денгиз терминаллари миллий мудофаа учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган саноат ресурслари, материаллар ва муҳим технологик таркибий қисмлар ҳисобланади», — дейилади ҳужжатда.

Ушбу қонун президентга миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида айрим турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини беради.

Мазкур ваколатлар доирасида Трамп Пентагонга АҚШ нефть саноатини қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратишга рухсат берди. Бунда тегишли чоралар одатдаги чекловлар ва Конгрессни олдиндан хабардор қилиш талабларидан озод этилди.

Энди АҚШ Мудофаа вазирлиги зарур маҳсулотларни харид қилиши, субсидиялар, қарзлар ва кредит кафолатларини тақдим этиши, шунингдек, янги корхоналар қурилиши ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришни молиялаштириши мумкин.

Киритилди: Бугун 10:10. Ўқилди: 320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!