Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп яна Зеленскийдан Россия нефтни қайта ишлаш заводларига зарба бермасликни сўради

Трамп яна Зеленскийдан Россия нефтни қайта ишлаш заводларига зарба бермасликни сўради

Трамп яна Зеленскийдан Россия нефтни қайта ишлаш заводларига зарба бермасликни сўради — Ахios.

Нашр манбаларига кўра, АҚШ президенти Украина етакчиси билан бўлиб ўтган суҳбатида Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига (НҚИЗ) қилинаётган ҳужумларни тўхтатишни бир неча бор сўраган. Трампнинг фикрича, бу зарбалар жаҳон бозорида дизел ёнилғиси нархининг ошишига олиб келмоқда.

Зеленский якшанба оқшомида Трамп билан телефон мулоқоти ўтказганини маълум қилди. У шу ҳафта Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида АҚШ президенти билан учрашишини билдирди.

Трамп ва Зеленскийнинг навбатдаги учрашуви Оқ уйнинг Россия ва Украина ўртасида кескинликни пасайтириш ҳамда музокараларни қайта тиклашга қаратилган ўзаро қадамлар борасида келишувга эришиш бўйича хатти-ҳаракатлари фонида, шунингдек, сўнгги кунларда томонлар ўртасида жанговар ҳаракатлар кучайган бир вақтда бўлиб ўтади.

Якшанба куни Украина Москвага ракета ва дронлар билан зарба берди. Россия пойтахти мэри бу ҳужумни “энг йирик” ҳужум деб атади. Учувчисиз аппаратларнинг бир қисми аввал ҳам бир неча бор ҳужумга учраган Москва нефтни қайта ишлаш заводига тушган ва у ерда яна ёнғин бошланган.

Бу Трампнинг Зеленскийдан Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарбаларни тўхтатиш бўйича биринчи илтимоси эмас. 13 сентябр куни АҚШ президенти Ирландияга сафари чоғида шундай "Жаноб Зеленский бир нарсани қилиши керак — Россиядаги дизел ёнилғиси ишлаб чиқарувчи объектларга ҳужумларни тўхтатиши лозим. Чунки бу дунёда дизел нархи ошишига олиб келяпти", деган эди.

Киритилди: 18:51 21.09.2026. Ўқилди: 418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!