Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп яна Эронни айблади

Трамп яна Эронни айблади

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни АҚШ Конгрессига бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар арафасида нефть нархларини оширишга уринаётганликда айблади.

Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.

«Эрон АҚШ Конгрессига бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар арафасида нефть нархларини ошириш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда. Эронликлар ҳатто сохта ҳужумлар, миналар ҳақидаги хабарлар ва бошқа турли уйдирмаларни тарқатмоқда. Ваҳоланки, ҳозирда Ҳурмуз бўғози орқали можаро бошланишидан олдинги даврга нисбатан ҳам кўпроқ нефть ташилмоқда», — деб ёзган Трамп.

Шунингдек, Трамп Эрон ҳукуматини намойишчиларни ўлдиришда давом этаётганликда айблади. Унинг таъкидлашича, сўнгги етти ой давомида намойишларда 75 минг киши ҳалок бўлган.

Трамп халқаро ҳамжамият ва АҚШ Демократик партияси Эронда содир бўлаётган воқеаларга етарлича эътибор қаратмаётганидан норозилигини билдирди.

«Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслиги керак ва ҳеч қачон бундай қуролга эга бўлмайди», — дея таъкидлади у.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!