Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Виргин оролларидаги сайловчилар йиғилишида учинчи ғалабага эришди

Трамп Виргин оролларидаги сайловчилар йиғилишида учинчи ғалабага эришди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп пайшанба куни Виргин оролларида бўлиб ўтган республикачи сайловчилар йиғилишида кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Сайлов натижаларига кўра, собиқ президент 74 фоиз овоз тўплаган. АҚШнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги собиқ элчиси Никки Хейли яна Трампга ютқазиб, АҚШнинг Виргин оролларидаги республикачи сайловчилар орасида атиги 26 фоиз овозга эга бўлди.

- Барчангизга раҳмат айтмоқчиман. Биз ажойиб ғалабага эришдик. Биз ғалабани кутгандик, аммо бунчалик кучли бўлишини кутмагандик. Сизлар ақл бовар қилмайдиган одамларсиз, ҳеч қачон унутмайман, - деди Дональд Трамп.

Собиқ президент Невада штатидаги ички партиявий сайловларда ҳам ғалаба қозониши кутилмоқда, унинг рақиблари деярли йўқ.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда сайловлар 2024 йил 5 ноябрга белгиланган.

Киритилди: 22:21 09.02.2024. Ўқилди: 873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!