Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп: "Вэнс Эронга дори-дармон етказиб беришни таклиф қилган"

Трамп: "Вэнс Эронга дори-дармон етказиб беришни таклиф қилган"

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, вице-президент Жей Ди Вэнс Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Муҳсен Резоийга йўллаган мактубида Эрон томонига дори-дармон етказиб беришни таклиф қилган.

Бу ҳақда АҚШ раҳбари Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий базасида журналистларга маълум қилди.

Оқ уй раҳбаридан Вэнс музокараларни қайта бошлаш мақсадида Резоийга мактуб йўллагани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериш сўралган.

«Йўқ, гап шундаки, уларга дори-дармон ва бошқа ёрдам керак. У (Вэнс — таҳр.) мендан бу ҳақда қандай фикрда эканимни сўради. Мен, агар у буни амалга оширмоқчи бўлса, марҳамат, дедим. Аслида, гап соғлиғи ёмон одамларга зарур нарсаларни етказиб бериш ҳақида кетмоқда», — деди Трамп.

Аввалроқ The Wall Street Journal газетаси манбаларга таяниб, Вэнс ушбу мактубни Трампнинг топшириғига биноан юборгани ҳақида хабар берган эди.

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ вице-президенти Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги умумий нуқталар икки томонни яқинлаштириш ва президентни яқин ҳафталарда ҳарбий ҳаракатларни қайта бошламасликка ишонтириш учун етарли ёки етарли эмаслигини аниқлашга умид қилган.

Киритилди: Бугун 10:20. Ўқилди: 355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!