АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Вашингтон Россия ва Хитой манфаатларининг мос келишига йўл қўймаслиги кераклигини айтди . Бу ҳақда у тадбиркор ва миллиардер Илон Маскга берган интервьюсида айтиб ўтди, суҳбат Х ижтимоий тармоғида намойиш этилди.
«АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ва ҳозирги АҚШ етакчиси Жо Байден Россия ва Хитойни бирлаштиришди. Агар сиз тарих факультети талабаси бўлсангиз, шуни тушунишингиз керакки, биз Россия ва Хитой манфаатларининг бир-бирига мос келишига йўл қўймаслигимиз керак», — деди сиёсатчи.
Трампнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларга Россия Федерацияси ва Хитойга қаршилик кўрсата оладиган «ақлли президент» керак . Бундай ҳолда, бу давлатлар АҚШга таҳдид солмайди, деб ҳисоблайди сиёсатчи.