АҚШ президенти Дональд Трамп кўча жинояти Вашингтонни дунёдаги энг хавфли шаҳарлардан бирига айлантирганини айтиб, вазиятни тузатишга ваъда берди.
Америкалик етакчи бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.
"Душанба куни Оқ уйда матбуот анжумани бўлиб ўтади, бу эса Вашингтондаги зўравон жиноятларга барҳам беради”, деди у.
"Бу шаҳар дунёдаги энг хавфли шаҳарлардан бирига айланди. Аммо у тез орада энг хавфсиз шаҳарлардан бирига айланади", - дея қўшимча қилди Трамп.