Дональд Трамп ва Владимир Зеленский Римда қисқа икки томонлама учрашув ўтказишди.
Бу ҳақда Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоров хабар берди.
Sky News хабарига кўра, АҚШ ва Украина президентлари папа Францискнинг дафн маросимидан кейин қўшимча музокаралар ўтказишга келишиб олишган.
Ҳар икки етакчи Римга Папа Францискнинг дафн маросимида иштирок этиш учун келган эди. Айни пайтда Трамп ва Зеленский Ватиканидаги Авлиё Пётр майдонида, понтификнинг дафн маросими давом этаётган жойда ҳозир бўлиб туришибди.