Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Роналдуга мағлубият қаттиқ таъсир қилди

Роналдуга мағлубият қаттиқ таъсир қилди

Осиё Чемпионлар лигаси ярим финал баҳсида португалиялик Криштиану Роналду тўп тепадиган Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" жамоаси Япониянинг "Кавасаки Фронтале" клубига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

40 ёшли ҳужумчининг жамоаси нуфузли турнирни тарк этиб, финал остонасида юришини тўхтатди. Финал ҳуштагидан сўнг Роналду бир неча дақиқа майдонда юрди. Криштиану ўзи билан ўзи гаплашар, ғазаб билан қўлларини ёзар ва турли имо-ишоралар кўрсатарди. Ўтган беллашувда юлдуз тўпурар гол ура олмади.

Кубок учун "Кавасаки Фронтале" финалда "Ал Аҳли" билан кураш олиб боради.

Киритилди: 17:15 01.05.2025. Ўқилди: 973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!