Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ "ахлатхона"даги F-16 самолётларини Украинага юбормоқда

АҚШ "ахлатхона"даги F-16 самолётларини Украинага юбормоқда

АҚШ Девис-Монтен ҳарбий-ҳаво кучлари базаси "ахлатхона"дан фойдаланишдан чиқарилган F-16 самолётларини эҳтиёт қисмлар манбаи сифатида Украинага юбормоқда. Бу ҳақда Американинг The War Zone онлайн журнали ёзмоқда.

"Ушбу F-16 самолётлари АҚШ хизматидан чиқарилган ва парвозга яроқли эмас", — дейилади нашрда.

Мақола муаллифларининг қайд этишича, қирувчи самолётларда двигатель ёки радар каби муҳим компонентлар етишмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги Украинага топширилган F-16 қирувчиларининг сифати пастлигидан шикоят қилган эди. Украиналик жангарилардан бири F-16 қирувчи самолётлар ўққа тутилганидан уч баравар қисқароқ масофадаги нишонларга зарба бера олишини таъкидлади.

Киритилди: 23:10 01.05.2025. Ўқилди: 1208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!