Агар Москва тинчлик музокараларидан бош тортса, уларни жорий этиш таклиф қилинмоқда, деди қонун лойиҳаси муаллифларидан бири, республикачи Линдси Грем, деб ёзади Bloomberg.
Қонун лойиҳасида Россия нефти, гази ёки уранини сотиб олувчи мамлакатлардан импорт қилинадиган товарларга 500 фоизлик божлар қўйилиши, шунингдек, АҚШ молия институтларининг Россия ҳукумати билан боғлиқ ташкилотларга сармоя киритиши ва АҚШ фуқароларининг Россия давлат облигацияларини сотиб олишини тақиқлаш ҳам назарда тутилган, дея аниқлик киритади агентлик.
"Мен урушнинг музокаралар йўли билан, адолатли ва тўғри якунланишини кўришни истайман. Менимча, Трамп бунга эришиш учун энг яхши одам. Лекин бу санкциялар Сенатнинг Россия ёмон одам деган қарашини акс эттиради", - дея Гремнинг сўзларини келтиради Bloomberg.
Қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаганлар орасида Сенатдаги кўпчилик етакчиси Жон Тун ва Демократик озчиликлар етакчиси Чак Шумер бор, деб ёзади The Wall Street Journal.