Бугун 17 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп ва Си Цзинпин октябр ойи охирида Жанубий Кореяда учрашади — АҚШ молия вазири

Трамп ва Си Цзинпин октябр ойи охирида Жанубий Кореяда учрашади — АҚШ молия вазири

Скотт Бессентнинг Fox Business Network телеканалига берган интервюсида айтишича, АҚШ президенти Хитой билан икки томонлама бож таҳдидлари ва экспорт назорати бўйича кескинликни юмшатишга ҳаракат қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, бу масалада дам олиш кунлари икки томон ўртасида “жиддий мулоқотлар” бўлиб ўтган ва яна кўплаб учрашувлар режалаштирилмоқда.

"Биз вазиятни сезиларли даражада юмшатдик. Президент Трамп божлар 1 ноябргача кучга кирмаслигини айтди. У Кореяда ХХР раиси Си билан учрашади. Ўйлайманки, бу учрашув ҳали ҳам ўз кучида қолади", – дейди Бессент.

АҚШ ва Хитой етакчиларининг учрашуви Жанубий Корея мезбонлигидаги Осиё – Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик форуми саммити доирасида бўлиб ўтиши режалаштирган.

Киритилди: 13:52 14.10.2025. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!