Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп ўз портретининг ўрнини топдими?

 Трамп ўз портретининг ўрнини топдими?

АҚШ президенти Доналд Трамп Колорадо штати Капитолийсида кўрсатилган ўзининг портретини олиб ташлашни талаб қилиб, буни ўз суратининг “қасддан бузиб кўрсатилган” тасвири деб атади.

" Рассом президент Обамани ҳам чизган ва у ажойиб кўринади, лекин мен учун бу энг ёмони ", дея қўшимча қилди у.

Рассом Сара Бордманнинг мойбўёқли расми 2019 йилда тақдим этилган ва АҚШнинг бошқа президентларининг портретлари билан бирга намойиш этилган. Бордман собиқ президентлар Барак Обама ва Жорж Бушнинг портретларини ҳам чизган.

Хабар қилинишича, АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президентидан АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар илиқлашгани белгиси сифатида совға сифатида янги портрет олган. Бироқ, у ҳали оммага тақдим этилмаган.

Киритилди: 21:45 30.03.2025. Ўқилди: 714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!