Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида АҚШ Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага “бошқа ҳар қандай давлатдан кўра кўпроқ ҳисса қўшганини” таъкидлади ва 8 майни Ғалаба куни деб эълон қилди.
“Кўплаб иттифоқчиларимиз 8 майни Ғалаба куни сифатида нишонлайди, лекин биз шубҳасиз, Иккинчи жаҳон урушида ғалабага эришишда бошқалардан кўра кўпроқ иш қилдик”, — деб ёзди у.
Унинг таъкидлашича, АҚШдан бошқа ҳеч бир давлат куч, жасорат ва ҳарбий маҳорати бўйича яқин ҳам келмаган.
Трамп шунингдек, АҚШ жамияти икки жаҳон урушидаги ғалабаларни нишонлашни тўхтатганини, сабаби эса аввалги президентлар бундай байрамни қандай ўтказишни билмаганини айтди.