АҚШ президенти Доналд Трамп UFC раҳбари Дана Уайтга Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилди. Бироқ Уайт бу таклифни қабул қилиш ниятида эмас.
Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Уайтни ушбу лавозимга таклиф қилиб, UFC жангчиларини ҳам ўз ёрдамчилари сифатида жалб этиш истагини билдирган.
CNN маълумотига кўра, Трамп ёрдамчиларидан бири бу таклиф ҳазил тариқасида айтилганини билдирган. Уайт эса 9 ноябр куни Вашингтонда Трамп билан учрашишини маълум қилган.
Трамп ва Уайтни кўп йиллик дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари боғлаб туради. Улар Трампнинг 80 ёшлиги муносабати билан Оқ уйда UFC жангларини ташкил этишни ҳам режалаштирган.