Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп трансгендерларнинг аёллар спортида қатнашишини тақиқлади

Трамп трансгендерларнинг аёллар спортида қатнашишини тақиқлади

АҚШ президенти трансгендер спортчиларга аёллар спортида қатнашишни тақиқловчи фармонни имзолади, деб хабар беради BBC.

Низомлар асосан мактаб, университет ва ҳаваскорлар мусобақаларига тегишли.

“Бундан буён аёллар спорти фақат аёлларга бағишланади. Ушбу фармон аёллар спортига қарши урушни тугатади”, – деди Трамп ҳужжатни имзолашдан олдин.

У, шунингдек, АҚШ трансгендер спортчиларга визани рад этишини айтди.

Трамп, шунингдек, Халқаро Олимпия қўмитасини 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадаси олдидан трансгендер спортчиларга оид қоидаларини ўзгартиришга кўндиришини айтди.

Трамп АҚШ ҳукумати фақат икки жинс – эркак ва аёлни расман тан олишини маълум қилган.

Киритилди: 17:55 06.02.2025. Ўқилди: 1187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!