Телекамералар остида у дастурхон атрофида айланиб, ҳар бир директорга бир хил савол берди: «Сиз бизнинг мамлакатимизга қанча сармоя киритяпсиз?»
Президент Трамп дастлаб биринчи хоним Мелания Трамп ва Meta раҳбари Марк Цукерберг ўртасида ўтирди. Цукерберг 2028 йилга қадар АҚШга 600 миллиард доллар сармоя киритишни ваъда қилди. Apple раҳбари Тим Кук ҳам худди шу суммани таъкидлади. Google директори Сундар Пичаи эса 250 миллиард доллар сармоя ҳақида гапирди.
«Microsoft нима дейди?» — деб сўради Трамп. Генерал директор Сатья Наделла жавоб берди: йилига 80 миллиард долларгача.
Эътиборлиси, Илон Маск ушбу учрашувда қатнашмади. Унинг ўрнига, ИИ (искусственный интеллект) соҳасидаги рақобатдошларидан бири — OpenAI бош директори Сэм Альтман иштирок этди.
Суҳбатдаги асосий мавзулардан бири айнан искусственный интеллект бўлди. Трамп ИИ орқали яратилган тасвирларни жуда яхши кўради ва уларни ижтимоий тармоқларда тез-тез улашади. Илмий янгиликларни тақдим этаётган пайтда, биринчи хоним Мелания таълим соҳасида ИИ бўйича ишчи гуруҳ билан учрашуви ҳақида сўзлаб берди.
«Роботлар аллақачон бу ерда. Бизнинг келажагимиз энди фантастик фильм эмас. Бу ибтидоий босқичда ИИга худди ўз фарзандларимизга бўлган муносабатдек муносабатда бўлиш — имконият бериш, аммо эҳтиёткорлик билан раҳбарлик қилиш — бизнинг бурчимиз», — деди у.