Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп таклифи амалга ошди: АҚШ бир сентлик тангалардан воз кечмоқда

Трамп таклифи амалга ошди: АҚШ бир сентлик тангалардан воз кечмоқда

Америка Қўшма Штатларида 2026 йилдан бошлаб бир сентлик тангалар ишлаб чиқарилмайди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигига таяниб, “Associated Press” хабар берди.

Маълум қилинишича, ишлаб чиқариш тўхташига қарамай, бир сентлик тангаларни товар ва хизматлар учун тўловда ишлатиш давом эттирилади. Тангаларни ишлаб чиқариш харажатлари уларнинг номинал қийматидан юқори бўлгани сабабли ҳукумат уларни чиқаришни иқтисодий жиҳатдан мақсадсиз деб топган.

Келажакда АҚШда нархлар беш сентлик тангалар билан яхлитланади. Бу шуни англатадики, масалан, 1,02 ёки 1,03 доллар бўлган нарх 1,00 ёки 1,05 долларга яқинлаштирилади.

Президент Дональд Трамп бир неча ой олдин ушбу тангаларни ишлаб чиқаришни тўхтатишни талаб қилган эди. У бунга асосий сабаб сифатида уларнинг ишлаб чиқарилиши иқтисодий жиҳатдан зарар келтиришини кўрсатган. Ҳисоб-китобларга кўра, бундай қарор йилига қарийб 56 миллион доллар маблағни тежаш имконини беради.

Маълумот учун, бир сентлик танга АҚШда 1792 йилдан бошлаб зарбхоналар томонидан босилган илк тангалардан бири ҳисобланади. Унинг олд томонида АҚШнинг 16-президенти Авраам Линкольн, орқа томонида эса 13 та вертикал чизиқли қалқон тасвирланган. Қалқонлар давлат ва миллий бирлик рамзи сифатида талқин қилинади. Ҳозирда муомалада тахминан 114 миллиард дона бир сентлик танга мавжуд бўлиб, уларнинг умумий қиймати 1,14 миллиард долларни ташкил этади.

Киритилди: 19:44 24.05.2025. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!