Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп Таиланд ва Камбоджа бош вазирларига қўнғироқ қилди

Трамп Таиланд ва Камбоджа бош вазирларига қўнғироқ қилди

Трамп Таиланд ва Камбоджа бош вазирларига қўнғироқ қилиб, икки давлат чегарасидаги отишмани тўхтатишни сўраганини маълум қилди.

Қўшма Штатлар президенти Таиланд ва Камбоджа ҳукумат раҳбарлари ўт отишни тўхтатиш истагини билдирганини айтди.

"Биз бу икки давлат билан савдо қиламиз, лекин агар улар урушаётган бўлса, ҳеч бири билан савдо келишувини тузишни истамаймиз. Мен буни уларга айтдим", — деди Трамп.

"Камбоджа ва Таиланд ўртасидаги можаро Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳарбий тўқнашувларга ўхшайди. Ўшанда қуролли зиддият муваффақиятли тўхтатилган эди", — дея қўшимча қилди Қўшма Штатлар етакчиси.

Киритилди: 22:45 26.07.2025. Ўқилди: 628 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!