АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой раҳбари Си Цзиньпин унинг Хитойга ташриф буюришини исташини айтди.
Бу ҳақда Америка етакчиси Breitbart News нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Си Цзиньпин менинг Хитойга боришимни истайди ва у бу ерга - АҚШга келади”, деб таъкидлади Трамп ва эҳтимолий ташрифлар саналари ҳали келишиб олинмаганини таъкидлади. "Биз катта эҳтимол билан яқин келажакда, балки шу йил охиригача Хитойга борамиз. Ва у бу ерга келади", - дея қўшимча қилди Америка маъмурияти раҳбари.
Трамп Хитой билан савдо музокараларига ҳам ижобий баҳо берди. "Биз Хитой билан жуда яхши муносабатдамиз. Савдо келишуви атрофидаги вазият ҳозирча яхши. Мен тарифларни оширдим, бир пайт улар 145 фоизга етди, бу эса ҳеч қандай бизнес қилишнинг иложи йўқлигини англатади. Юмшоқ қилиб айтганда, бу бироз ортиқча бўлди ва аслида АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдони бир ойга тўхтатди. Хитой биз учун жуда муҳим", - дея хулоса қилди у.