Бугун 21 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп сўнгги бир ой ичида Путин билан бир неча маротаба мулоқот қилганини айтди

Трамп сўнгги бир ой ичида Путин билан бир неча маротаба мулоқот қилганини айтди

Дональд Трамп сўнгги бир ой ичида Путин билан бир неча маротаба мулоқот қилганини айтди.

АҚШ президенти бу ҳақда Washington Examiner нашри журналисти Байрон Йоркка берган интервюсида маълум қилди.

"Путин билан сўнгги бир ой мобайнида кўп маротаба суҳбатлашдим. 18 март куни Путин билан бўлган мулоқот “яхши ишларнинг бошланиши” бўлди", — дея таъкидлади Трамп.

Қўшма Штатлар президентининг сўзларига кўра, у Путин билан "кўп маротаба" гаплашган ва бу фақатгина "ҳаммаси бошланган" деб аталган қўнғироқ (12 феврал куни бўлиб ўтган) билан чекланмайди.

Журналист Йорк аввалроқ Путин ва Трамп ўртасида бошқа телефон суҳбатлари ҳақида расмий хабар берилмаганини таъкидлади. Бунга жавобан Трамп: "Агар бу ижобий бўлмаганида, сизга айтар эдим", — деди.

Киритилди: 17:16 19.03.2025. Ўқилди: 580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!