АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинни Joint Base Andrews ҳарбий базасида шахсан кутиб олади. Бу АҚШ дипломатик амалиётида кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади.
Financial Times хабарига кўра, Трамп Хитой раҳбари самолётдан тушиши билан уни шахсан қарши олади. Одатда хорижий давлат раҳбарларини АҚШ президенти Оқ уйда қабул қилади.
Нашр бу қарорни икки давлат раҳбарлари муносабатларида рамзий аҳамиятга эга қадам сифатида баҳолаган.
Си Цзиньпиннинг АҚШга давлат ташрифи 23 сентябрда бошланди. Ташриф уч кун давом этади ва унинг доирасида Трамп билан музокаралар, расмий қабул маросимлари ҳамда давлат зиёфати ўтказилиши режалаштирилган.
Томонлар музокараларида савдо, сунъий интеллект, Тайван ва бошқа икки томонлама масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.